Оқдарё туманида Cobalt ҳайдовчиси ЙПХ ходимини машина эшигида судраб кетди. Ҳайдовчи қўлга олинди ва жиноий иш очилди. «ЙПХ ходимидан қочиб, охири қамоққача етиб келдим», — деди у.
Самарқанд шаҳрида Onix ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг тўхташ талабига эътибор бермай, уни автомобиль капотида судраб қочиб кетди. Ходим ерга йиқилиб жароҳат олди, ҳайдовчи ушланди.
Самарқанд вилояти ИИБ катта тезкор ходими 10 минг доллар билан ушлангани айтилмоқда. У бунинг учун икки фуқародан бирига жиноят ишини тугатиб беришни, иккинчисига эса уй қамоғи билан озодликда қолдиришни ваъда қилган.
Самарқанд шаҳрида ИИБ ходими келишмовчилик сабабли бир эркак ва ҳомиладор аёлга куч ишлатди. У фуқароларга «биринчи буйруқ бажарилиши, кейин муҳокама қилиниши»ни айтганини эшитиш мумкин. Вилоят ИИБ профилактика инспектори ишдан бўшатилганини билдирди.
Тошкент туманида оилавий жанжал бўйича чақирув олган ИИБ ходими пичоқланди. У ошхона пичоғи ушлаган шахсдан қуролсизланишни сўраган, аммо 56 ёшли фуқаро унга фаол қаршилик кўрсатиб, чап бел қисмини жароҳатлаган. Ходим ИИВ марказий госпиталига ётқизилди, фуқаро эса беш йилгача қамалиши мумкин.
Косон туманида 4 нафар маст эркак машинада йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб видеога олди ва уни Telegram`да тарқатди. Суд ҳукми билан уларнинг ҳар бирига 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Тармоқларда Андижонда ногиронлиги бўлган абитуриентни елкасида кўтарганча имтиҳон жойига олиб борган ички ишлар ходими сурати тарқалди. Уни вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов тақдирлади. «Андижонимизнинг ИИБ ходими қанақа эканлигини мана шу болам кўрсатиб қўйди», — деди ҳокимлик раҳбари.
Бўка туманида фуқаро ИИБ ходимларининг ноқонуний сўроқ қилиши ва жароҳат етказиши оқибатида вафот этди. Воқеага сабабчи 2 ходим ҳибсга олинди, туман ИИБ раҳбарияти эса ишдан бўшатилди. Ишга алоқадор тезкор ходимлар ҳолатни рад этмоқда, прокуратура қўшимча экспертиза тайинлади.
Сариосиё туманида маҳалла раисининг хонадонида жанжал кўтарган фуқаро уйига келган профилактика инспекторига болта билан ҳужум қилди. ИИБ ходими шифохонага етказилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинди.
Музработ туманида мастлиги айтилган эркакни уриб, унга куч ишлатган ИИБ ходими «мансаб ваколатидан четга чиққан» деб топилди ва ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Терговнинг боришини прокуратура назоратга олган.
Музработ туманида ИИБ ходими мастлиги айтилган ва қўл-оёғи боғланган эркакни калтаклагани акс этган видео тарқалди. Сурхондарё вилояти ИИБ эркак бегона аёлнинг тинчини бузгани, чақирувга асосан борган ходимга қаршилик қилганини билдирди. Ходимнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Асака туманида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Spark машинасида йўлдаги музлама сабаб икки кишини уриб юборди. Оқибатда улардан бири шифохонада вафот этди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқандда ИИБ ходими погонини ўзи юлиб, аёл кишини қасддан айблашга уринганди, суд ҳам бунинг учун аёлга чора кўрганди. ИИВ ўз ходимига нисбатан ҳужжатларни прокуратурага юборганди. «Газета.uz»га Бош прокуратура маълум қилишича, ИИБ ходимларининг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаган.
Қоракўл туманида Cobalt ҳайдовчиси йўлини тўсган ИИБ ходими машинасини уриб қочди. У автомашинани Олот туманида ташлаб кетгани аниқланди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.
Янгиариқда ИИБ ходими хизмат қуроли билан ўзини отиб ўлдирди. Бунга турмуш ўртоғининг фарзандларини олиб, отасининг уйига кетгани оқибатида келиб чиққан руҳий сиқилиш сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан экспертиза ишлари тайинланиб, терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Тармоқларда Оққурғон тумани ИИБ ходимининг бутун ўзбекистонликларни онасидан сўккани акс этган аудио тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва ушланганини маълум қилди. Ҳокимлик эса ҳолат оқибатида ходим отасининг соғлиғи оғирлашиб қолганини қайд этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг